"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

ТЎЙ-ҲАШАМЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШ МИЛЛАТИМИЗНИ ТАРАҚҚИЁТГА БОШЛАЙДИ

Жараён
Tipografiya

Давра суҳбати

ТЎЙ-ҲАШАМЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШ

МИЛЛАТИМИЗНИ ТАРАҚҚИЁТГА БОШЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ишлаб чиқилаётган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қарши давлат университети ва ўқув курси профессор-ўқитувчилари, тингловчилари имом-хатиблар иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдимурод  Бозоров, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбари ўринбосари Ражабали Норқўчқоров, ўқув курси директори Фарҳод Очилов, Қарши давлат университети профессори Очил Бўриев ва бошқалар сўнгги йил­ларда кимўзарга тўй ва бошқа маросимларни ўтка­зиш иллати авж олиб кетгани, бу эса даромади кам бўлган, кўп фарзандли оилалар учун кўплаб мураккабликларни вужудга келтираётгани, баъзан дафн маросимларида ҳам ортиқча дабдабабозлик, бойликни кўз-кўз қилиш ҳоллари учраётгани ҳақида фикр билдирдилар. 

- Оилавий маросимлар, тўй-ҳашамлар ва тантаналарни тежамкорлик билан, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш бугун жамиятимизда энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бирига айланди, - дейди Фарҳод Очилов. - Тан олиш керак, йиллар даво­ми­да мисқоллаб тўпланган мол-дунё бир кунлик тўй-ҳашам учун сарф­ла­ниши дунёнинг бошқа давлатларида деярли учрамайди. Биз ҳам бундай салбий иллатларга чек қўйишимиз, йиққан бойлиги­миз­ни фарзанд­лари­мизнинг билим оли­­ши, маъ­на­вий камолоти, кела­жаги учун сарф­лашимиз лозим. Ҳар бир оилавий тад­бирни қадрият­лари­мизни унут­маган ҳамда меъёр­га амал қилган ҳолда ўтказсак, оила­вий ажримлар сонининг камайишига ҳам эришган бўламиз.

Шунингдек, давра суҳбатида исроф­гар­чиликнинг увол эканлиги ва дабдаба билан ўтказиладиган бу каби маросимлар ёшларнинг бахт-сао­датини белгиламаслиги, ўзаро совға-салом алмашиш, куёвнинг уйини жиҳозлаш каби масалалар хусусида ҳам тўх­тал­дилар. Тўйдан ол­дин ёшларнинг расмий ва шаръий никоҳдан ўтиши жуда муҳимлиги таъ­кидланиб, бу борада юзага ке­лаётган муаммоли ҳо­латлар ҳаётий мисоллар асосида таҳлил қи­линди.

Давра суҳбати қизғин-савол жавоблар асосида ўтди.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА