"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июль, якшанба.

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА, ЯНГИ МАҲСУЛОТ, ҚЎШИМЧА ИШ ЎРИНЛАРИ

Жараён
Tipografiya

Ишлаб чиқариш

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА, ЯНГИ МАҲСУЛОТ,

ҚЎШИМЧА ИШ ЎРИНЛАРИ

2017 йилнинг август ойида Муборак газни қайта ишлаш заводи тасарруфида “Муборак ТЕКС” пайпоқ ишлаб чиқариш фабрикаси иш бошлаган эди. Ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширилган лойиҳа ўзини оқлади. Ўтган саккиз ой давомида корхона сезиларли ютуқларга эришди.

Айни вақтда субъектда пахта толасидан ойига 300-350 минг жуфт пайпоқ тайёрланмоқда. Маҳсулот ўзининг сифати ва нархи мақбуллиги билан харидорларга эга бўлиб улгурди. Кўплаб хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан истиқболли шартномалар имзоланган. Бу эса жамоани янада руҳлантириб, фаолиятни кенгайтиришга, янги лойиҳаларни йўлга қўйишга ундамоқда.

- Фабрикамизда пайпоқ маҳсулотларидан ташқари ишчи кийимлар, махсус формалар ишлаб чиқаришни ҳам бошладик, - дейди “Муборак ТЕКС” МЧЖ маркетинг бўлими ходими Ғанишер Хайталиев. – Йилига 18 мингдан ошиқ махсус кийим ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Ҳозирги вақтда бир қанча корхоналар билан ана шу турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.  Бундан ташқари, ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни ички бозорлар орқали сотишга эътибор қаратаяпмиз. Хусусан, жорий йилда Қарши, Шаҳрисабз, Китоб шаҳарларида, шунингдек, Косон, Чироқчи, Ғузор ва Муборак туманларида савдо марказларимизни очиш бўйича иш олиб бораяпмиз.

Аҳамиятли жиҳати, ҳудудларда бу каби салоҳиятли ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайиши энг аввало ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилишига замин ҳозирлайди. Биргина, “Муборак ТЕКС” фабрикаси мисолида оладиган бўлсак, корхона фаолияти йўлга қўйилгач, 123 нафар маҳаллий ёш иш билан таъминланган эди. Ишлаб чиқариш қувватининг ошиши, фаолиятнинг кенгайиши билан уларнинг сони 194 нафарга етди. Янги лойиҳалар ҳам тўлиқ ишга тушгач, ўз-ўзидан яна элликка яқин ходимга эҳтиёж пайдо бўлади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.