"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

15 август, чоршанба.

“УРАЛ ҲАВО ЙЎЛЛАРИ” АВИАКОМПАНИЯСИ ЛАЙНЕРИ - ҚАРШИДА

Жараён
Tipografiya

Янги йўналиш

“УРАЛ ҲАВО ЙЎЛЛАРИ” АВИАКОМПАНИЯСИ ЛАЙНЕРИ - ҚАРШИДА

“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси томонидан “Москва - Қарши – Москва” йўналиши бўйича тўғридан-тўғри илк парвоз амалга оширилди. Мазкур авиакомпаниянинг “Airbus А320”  русумли йўловчи самолёти Москванинг “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилиб, 3 май куни тонгда Қарши халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ҳаво кемаси шу куннинг ўзида яна “Қарши - Москва” йўналиши бўйича парвозга кўтарилди.

Авиарейс Қарши халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди ва шундай кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу йўналишнинг йўлга қўйилиши Қарши ва Москва шаҳарлари, шунингдек, уларга яқин ҳудудларга иш, туристик мақсадларда ҳаракатланган йўловчиларга қатор қулайликларни яратади.

“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, рейс ҳафтада икки маротаба “Москва-Қарши-Москва” йўналишида амалга оширилади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.