"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МАИШИЙ ТЕХНИКА БУЮМЛАРИ БЕРИЛДИ

Жараён
Tipografiya

Ижтимоий ҳимоя

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МАИШИЙ ТЕХНИКА БУЮМЛАРИ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юртимизда эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини янада жонлантирди.

Хусусан Президентимиз қарори юзасидан вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Вилоятдаги кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида ишчи гуруҳи тузилди.

- Гуруҳ томонидан вилоятимиз ҳудудлари, жумладан, Қарши шаҳридаги маҳаллаларда ҳам кам таъминланган оилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди, - дейди Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши раиси, ишчи гуруҳ аъзоси Шерзод Юлдашев. - Ўрганиш натижаларига кўра, Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган, дастур доирасида рўйхатга олинган ҳар бир оилага нархи 1 миллион 43 минг сўмдан бўлган 70 та  маиший техника буюмлари топширилди.

Мамлакатимизда ҳеч бир фуқаро давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди. Кам таъминланган оилаларга маиший техника буюмлари туҳфа этилиши ҳам ана шу ҳақиқатни яна бир бор ўзида ифода этиб турибди.

- Қандолатчиликда етарли тажрибам бор, - дейди Қарши шаҳрилик Дилдора Эрназарова. – Бироқ бу ишни бошлаш учун шарт-шароит йўқ эди. Ўзим замонавий газ плитаси сотиб олай десам, бунга оиланинг моддий имкони етмасди. Ишчи гуруҳ аъзолари мен билан суҳбатлашганларида шу ҳақда айтиб, ёрдам сўрадим. Мана энди замонавий газ плитасига эгаман, бемалол буюртмалар асосида уйда пишириқ тайёрлаш билан шуғуллана оламан.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.