"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 август, жума.

ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?

Жараён
Tipografiya

Семинар

ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили тамаки истеъмоли натижасида 6 миллионга яқин киши ҳаётдан кўз юмади ва агар унга қарши курашга киришилмаса, бу кўрсаткич йилига 8 миллиондан ошиши мумкин. Тамакида мавжуд никотин моддаси юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиши эҳтимоли кучли. Чекишдан айниқса ҳомиладор аёллар, гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ҳаммадан кўп жабр кўради.

Бу ҳақда Қарши  агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 31 май - Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни муносабати билан "Тамакисиз соғлом ҳаёт" мавзусида ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ёшлар орасида чекишнинг олдини олиш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.

- Ҳар йили ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан муттасил шуғулланишни ташкил этиш, соғлом муҳит қарор топтириш мақсадида 10 майдан 10 июнгача "Чекишга қарши кураш" тарғибот ойлиги ўтказилмоқда, - дейди жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ходими Гулноз Бердимуродова. - Тадбир доирасида тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар тайёрланиб, таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда чекишнинг зарарли оқибатлари тушунтирилаяпти.

Семинар ёшларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қизғин ўтди.

 

Ш.БОЗОРОВА