"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

18 июнь, сешанба.

2017 ЙИЛДА 186 НАФАР, ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5 ОЙИДА ЭЛЛИККА ЯҚИН КИШИ ОИВ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН

Жараён
Tipografiya

Давра суҳбати

2017 ЙИЛДА 186 НАФАР, ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5 ОЙИДА ЭЛЛИККА ЯҚИН КИШИ ОИВ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН

Ушбу рақамлар ва унга сабаб бўлган омилларни ОИВ инфекцияси, сил ва безгак касалликлари тарқалишига қарши курашиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан Республика ташкилотлараро эксперт кенгаши томонидан 28-30 май кунлари ўтказилган мониторинг натижалари кўрсатди.

Ўрганишда маълум бўлишича, ушбу касалликларнинг олдини олиш бўйича жалб қилинган 30 га яқин ташкилот, жумладан,  халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  вилоят кенгаши,  вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, масжидлар, маҳаллалар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли тиббиёт муассасалари билан ўзаро  ҳамкорлиги етарли даражада ўрнатилмаган. Табиийки, "натижа" ҳам шунга яраша.

Мазкур масалалар Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, фтизиатрия диспансери, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида муҳокама этилди.

Давра суҳбатида Республика бош давлат санитария врачи ўринбосари, ташкилотлараро эксперт кенгаши вакили Ботиржон Қурбонов, кенгашнинг лойиҳалаш бўйича координатори Дилноза Авазова, "Интилиш" нодавлат нотижорат ташкилоти директори, кенгашнинг мониторинг ва баҳолаш котиби  Татьяна Никитина, БМТнинг Ўзбекистондаги вакили, кенгаш аъзоси Назокат Қосимова сўзга чиқишиб, юқорида тилга олинган хасталикларга  қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати,  муассаса ва шифохоналарни янги замонавий аппаратлар  билан жиҳозлаш, хасталикларга  чалинган беморларни соғломлаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

- Вилоятимизда юқумли касалликларнинг олдини олиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган, - дейди вилоят фтизиатрия  диспансери бош шифокори Азимжон Обилов. - Айни вақтда силга қарши курашиш диспансери, барча шаҳар ва туманларда силга қарши кураш хоналари, туманлараро лаборатория ҳамда мультидисциплинар гуруҳ хоналари ишлаб турибди. Бироқ бу ишлар самараси, аввало, одамларнинг онги, тушунчаси ва дунёқараши билан боғлиқ. Аҳоли бу хасталикнинг келиб чиқиши ва ундан сақланиш борасида қанчалик кенг маълумотга эга бўлса, унинг тарқалиш хавфи шунча камаяди. Шунинг учун жойларда профилактика тадбирларини янада кучайтириш, уларнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Давра суҳбати якунида аҳоли ўртасида, айниқса, меҳнат мигрантлари, маҳкумларда учраётган юқумли касалликларнинг олдини олишда мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА