"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЯХШИ ҲОРДИҚ, ФОЙДАЛИ МАШҒУЛОТЛАР МАРКАЗИ

Маданият
Tipografiya

Обод манзиллар

ЯХШИ ҲОРДИҚ, ФОЙДАЛИ МАШҒУЛОТЛАР МАРКАЗИ

Чироқчи туманида Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш    чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2015 йилда реконструкция қилиниб, кўркам қиёфа касб этган маданият ва аҳоли дам олиш маркази бугун ажойиб кўнгилочар масканга айланган.

Бу ерда ҳудуд одамларининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароит бор. Марказда тез-тез маҳаллий санъаткорларнинг концертлари уюштирилмоқда, иқтидорли ёшларнинг турли кўргазмалари намойиш этилаяпти. Маскан қошида эса кинотеатр фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, бугун марказда миллий чолғучилик, фольклор, ёш ижодкорлар каби бир қанча тўгарак ишлаб турибди. Айниқса, тасвирий санъат тўгараги ҳар доим ёш рассомлар билан гавжум. Бу ерда улар тўгарак раҳбари Гуласал Хоналиевадан ранг-тасвир сирларини ўрганмоқда. Чироқчилик ёшлар чизган ижод намуналарида Чироқчининг сўлим табиати манзаралари, оддий одамлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ўзига хос тасвирланган.

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: марказнинг умумий кўриниши; тасвирий санъат тўгараги раҳбари Гуласал Хоналиева.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.