"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

“БУ УЙДА ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ АБДУЛЛА ОРИПОВ ЯШАГАН”

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

“БУ УЙДА ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ

АБДУЛЛА ОРИПОВ ЯШАГАН”

Замонавий ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири, Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 1992-2016 йилларда яшаган Қарши шаҳридаги уй пештоқига ижодкорнинг бюсти ва ёдгорлик лавҳа ўрнатилди.

Аввалроқ Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан вилоят марказида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият бошлаганди. Унинг олдида шоир ҳайкали қад ростлади. Шунингдек, мактаб негизида адибнинг барча асарлари ва бошқа ижодкорларнинг китобларидан иборат кутубхона ва музей ташкил этилди.