"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

Хуршида АБДУЛЛАЕВА –

Маданият
Tipografiya

Хуршида АБДУЛЛАЕВА –

XV республика экожурналистика танлови ғолиби

Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон  мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон ННТ Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ННТ Экофоруми ҳамкорлигида эълон қилинган XV республика экожурналистика танлови, “Тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва экология” мавзусидаги ижодий танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Улар орасида ҳамкасбимиз, таҳририятнинг  ёшлар масалалари, таълим, маънавият ва адабиёт бўлими муҳаррири Хуршида Абдуллаева ҳам бор.  У танловнинг босма ОАВ йўналиши бўйича ғолиб деб топилиб, диплом билан тақдирланди.

- Истиқлол йилларида Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилгани, бугун мазкур соҳада давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, - дейди Хуршида Абдуллаева. – Мен ҳам  табиат муҳофазаси, иқлим ўзгаришлари, экологик масалалар ва уларнинг ечими, юртимизда бу борада олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида, юртдошларимизнинг мазкур соҳадан хабардорлигини ошириш, шунингдек, вилоятимиз табиати, гўзал масканлари ҳақида мақолалар бериб бораяпман. Бу билан бугуннинг долзарб вазифаси ҳисобланган табиат, атроф-муҳит муҳофазасига баҳолиқудрат ҳисса қўшаётганимдан мамнунман. Танлов ғолиблиги эса биз журналистлар зиммасига янада каттароқ масъулият юклади.

Шунингдек, тадбир доирасида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига турли соҳадаги бўлғуси мутахассислар эътиборини жалб этиш мақсадида ОЎЮ талабалари ўртасида ўтказилган “Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя”, умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун эълон қилинган “Онажоним табиат” мавзуидаги ижодий танловлар ғолиблари ҳам тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

* * *

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.