"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

САНЪАТКОРЛАР ЧЕГАРАЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Маданият
Tipografiya

Тадбир

САНЪАТКОРЛАР ЧЕГАРАЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Бугун миллий армиямиз сафларида хизмат бурчларини шараф билан ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, шу билан бир қаторда, кўнгилли дам олишини ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами олдидан Деҳқонобод, Миришкор ва Нишон туманлари ҳудудидаги чегара постларида, шунингдек, Қарши санъат коллежида чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган концерт дастурлари ҳам уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Концерт дастурида таниқли санъаткорлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблининг ижодкорлари ҳам ўз чиқишлари билан йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

- Бугун концертга  оила аъзоларимиз билан келиб, ҳузур қилиб маданий ҳордиқ чиқардик, - дейди ҳарбий хизматчи Азамат Халилов. – Айниқса, ҳарбий оркестр садолари остида жаранглаган, юксак ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар шахсан менга янада куч ва шижоат бағишлади. Ватанимиз тинчлиги, ота-оналаримиз, фарзандларимиз, ёр-биродарларимизнинг осуда ҳаёти учун масъулликни янада теран ҳис этдим. Биз ҳарбий хизматчилар учун бу каби тадбирларнинг кўплаб ташкил этилаётгани давлатимизнинг, халқимизнинг бизга бўлган эътибори, ишончи намунаси, деб биламан. Бу ишонч ва эътиборни, албатта, Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашдек содиқ хизматим билан оқлашга сўз бераман.

Ж.ҚИЛИЧЕВ