"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

“ҒАРОЙИБ ЕР ТУТЛАРИ”

Маданият
Tipografiya

Премьера

“ҒАРОЙИБ ЕР ТУТЛАРИ”

Вилоят қўғирчоқ театрида “Ғаройиб ер тутлари” номли янги эртак-спектакль премьераси бўлиб ўтди. Унда Маданият вазириги, вилоят маданият бошқармаси вакиллари, санъат соҳаси ходимлари ҳамда болажонлар иштирок этди.

Эртак-спектакль машҳур рус драматурги Н. Шувалов асари асосида режиссёр Ғайрат Ҳамроев томонидан саҳналаштирилган. Унда асосий воқеалар Баҳайбат, Миттивой, Сичқон, Қарға ва Қарғача иштирокида кечади.

- Асосий қаҳрамон образини жонлантирдим, - дейди актёр Хусниддин Лутфиев. - Бу беғубор қалбли Баҳайбат. У ҳеч қачон бировнинг нарсасига тегинмайди, берган сўзининг устидан чиқади. Эртак-томошадаги салбий образ – Миттивой эса унинг акси. У ўта муғомбир, хасис ва эзма. Шу боис, бошқа қаҳрамонлар беғубор қалбли Баҳайбатнинг атрофида бирлашади.

 Бир сўз билан айтганда, ушбу эртак-спектаклда ростгўй, берган ваъдасининг устидан чиқадиган, ўзгаларга меҳрибон кишининг доимо улуғланиши, бошқалар муҳаббатига сазовор бўлиши, аксинча, муғомбир ва хасис кишининг нафратга гирифторлиги бош мавзу сифатида кўтарилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: эртак-спектаклдан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.