"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР – ТЕАТРДА

Маданият
Tipografiya

Тақдимот

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР – ТЕАТРДА

Вилоят мусиқали драма театрида Шукрулло Маҳкамов асари асосида саҳналаштирилган “Хазина” спектакли намойиш этилди. Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли вилоятимиздаги ҳарбий қисм шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари ушбу спектаклнинг асосий томошабинлари бўлишди.

Ушбу намойиш юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган посбонларнинг дам олиш кунини маро қли ўтказиш, уларга ва оила аъзоларига маданий ҳорди қ чи қариш, маънавий озу қа улашиш ма қсадида ташкил этилди. Шунингдек, Қарши шаҳридаги китоб дўкони билан ҳамкорликда ҳарбийлар учун китоб ярмаркаси ўтказилди.

- Спектаклни томоша қилиб олам-олам завқ олдик, актёрларнинг маҳоратига, ижросига қойил қолдик, - дейди катта лейтенант Ғиёс Хўжа қулов. – Бу ерга рафи қам ва фарзандимни ҳам олиб келдим. Улар ҳам ва қтини жуда маро қли ўтказишди. Барибир жонли ижродаги томошага ҳеч нарса етмайди. Энди бўш пайтимизда театрга келиб туришни канда қилмаймиз.

Ҳарбий хизматчилар китоб ярмаркасида жаҳон ва ўзбек адабиёти сара асарларини харид қилиш имконига эга бўлишди.

Келгусида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиш режа қилинган.

М.ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.