"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

САҲНАДА “ЖАЙДАРИ КЕЛИН”

Маданият
Tipografiya

Томоша

САҲНАДА “ЖАЙДАРИ КЕЛИН”

Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида пойтахт театри актёрлари ижросидаги саҳна асари – “Жайдари келин” спектакли намойиш қилинди.

 

- Жорий йилнинг 12 декабридан бошлаб вилоятлар бўйлаб гастроль сафарида юрибмиз, - дейди Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева. – Спектаклимизни қашқадарёликлар қизғин кутиб олгани, иштиёқ билан томоша қилгани бизни қувонтирди, янги илҳом бахш этди.

Драматург Н.Аббосхон асари асосида режиссёр Ф.Олимов томонидан саҳналаштирилган мазкур спектакль 10 йилдан ошиқ вақт давомида театр саҳналаридан тушмай келаяпти. Оилавий муносабатлар, зиддиятларнинг кулгига йўғрилган талқини, самимий ижро бу асарнинг томошабин кўнглидан чуқур жой олишини таъминлаган.

- Спектаклни телевизор орқали ҳам томоша қилганман, - дейди Қарши педагогика коллежи ўқувчиси Фотима Яхшибоева. – Бироқ театрнинг ўзида, жонли ижрода кўришнинг гашти ўзгача бўлар экан.

Театр жамоаси 16-20 декабрь кунлари вилоятимизнинг Касби, Миришкор, Деҳқонобод, Косон, Нишон туманларида томоша қўйишди. Қарши шаҳрида эса спектакль вилоят театри ва “Санам” МЧЖ да намойиш қилинди.

Х.ҚИЛИЧЕВА