"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

19 июнь, чоршанба.

ЁШ БАХШИЛАР МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

Маданият
Tipografiya

Фестиваль

ЁШ БАХШИЛАР МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

Деҳқонобод туманида ёш бахшиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” мавзусида фестиваль ташкил этилди. Унда тумандаги ёш бахшилар, фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбир доирасида тумандаги агросаноат касб-ҳунар коллежи қошида “Ёш бахшилар мактаби” тантанали равишда очилди. Ушбу тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Омонов, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Раҳимов ва бошқалар зарур жиҳозлар ва мусиқа асбоб-ускуналари билан таъминланган “Ёш бахшилар мактаби” иқтидорли бахшиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Тумандаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида миллий қадриятларимиз, қадимий урф-одатларимизни ифодаловчи зардўзлик, ҳунармандчилик, рассомчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Фестивалда ёш бахшилар ижросида терма ва достонлардан намуналар тингланди.

М.МУРОДОВ