"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июль, якшанба.

ЖАҲОНГИР ЖУМАНАЗАРОВ - ХАЛҚАРО ТАНЛОВ СОВРИНДОРИ

Маданият
Tipografiya

Ёшлар ва давр

ЖАҲОНГИР ЖУМАНАЗАРОВ - ХАЛҚАРО ТАНЛОВ СОВРИНДОРИ

Ўзбекистон давлат консерваториясида академик чолғулар, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича “Истеъдод” II халқаро танлови бўлиб ўтди.

Унда юртимиз ёшлари билан бирга Россия, Туркия, Корея, Хитой, Эрон, Германия, Озарбайжон, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлардан иштирокчилар қатнашди. Эътиборлиси, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш ва тенгдошлари билан тажриба алмашишга кўмак беришга қаратилган ушбу танловда - Қарши маданият ва туризм коллежининг 3-босқич ўқувчиси Жаҳонгир Жуманазаров 3-ўринни қўлга киритди.

- “Бўлурму?”, “Қаландар”, “Савти калон” ва “Исори баёт”ни ижро этдим, - дейди ёш хонанда. – Танлов давомида тенгдошларим ижоди билан танишдим, овозимдаги камчиликларни ҳам англаб етдим.

Дарвоқе, бу Жаҳонгирнинг илк ютуғи эмас. У 2014 йилда Озарбайжонда ўтказилган халқаро “Муғом” фестивалида, 2017 йилда “Ёш ижрочилар” республика кўрик-танловида муносиб иштирок этиб, диплом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. “истеъдод” танловидаги 3-ўрин эса унга ўз йўналиши бўйича олий ўқув юртига кириш имтиёзини берди. 

Сожида АЛЛАЁРОВА