"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 мaй, чоршанба.

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

Маданият
Tipografiya

Кўрик-танлов

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги “Бахшичилик ва   достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қарши шаҳрида “Нурли наволар” фольклор-этнографик жамоалари ва бахши-шоирлар кўрик-танловининг вилоят  босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган танлов моҳиятида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, айниқса, бахшичилик санъати мотиви бўлган халқ достонларининг мазмун-моҳиятини англаш ва уларни асраб-авайлаш мақсади мужассамлаштирилди.

Якуний натижаларга кўра,  фольклор-этнографик жамоалар йўналишида Муборак туманидаги “Занжирсарой” жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, бахши-шоирлар орасида деҳқонободлик Бойқўчқор Аҳмедов 1-ўринни эгаллади. Энди улар танловнинг республика босқичида қатнашади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фотима ЖУМАЕВА,

вилоят маданият бошқармаси мутахассиси