"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 мaй, жума.

НAМОЗХОН КИШИ МАЗКУР ДИНИЙ АМАЛНИ АЭРОПОРТДА АДО ЭТА ОЛАДИМИ?

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Хизмат кўрсатиш

НAМОЗХОН КИШИ МАЗКУР ДИНИЙ АМАЛНИ АЭРОПОРТДА АДО ЭТА ОЛАДИМИ?

Қарши халқаро аэропортида илк бора мусулмон йўловчилар учун намоз ўқиш хонаси ташкил этилди. Бу ерда маҳаллий ва хорижий йўловчилар бемалол намоз амалларини бажариши мумкин.

- Аэропортда йўловчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратмоқдамиз, - дейди Қарши халқаро аэропорти ташишларни ташкил этиш бўлими катта агенти Ўктам Ҳасанов. – Хусусан, янги маълумотлар бериш бурчагини ишга туширдик. Бу ерда навбатчи ходимларимиз маҳаллий ва хорижий йўловчиларга учта тилда мавжуд қулайликлар ҳақида ахборот беради. Яъни, намоз ўқиш хонаси, тамаддихона, савдо шохобчаси ва шу каби бўлимлар қаерда эканлиги, қандай бориш йўллари кўрсатилади. Бундан ташқари йўловчилар шу ернинг ўзида телефони учун янги сим карталари олиши, такси чақиртириши мумкин. Бунинг учун мазкур хизматларни кўрсатувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатганмиз.

Аэропорт маъмурияти келгусида йўловчилар учун қулайликлар сонини янада ошириш, янги, замонавий хизмат турларини ташкил этиш борасида иш олиб боришмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.