"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 июль, сешанба.

ШАХМАТ-ШАШКА БЎЙИЧА ҚАЙСИ ОИЛА ЭНГ КУЧЛИ?

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Спорт

ШАХМАТ-ШАШКА БЎЙИЧА ҚАЙСИ ОИЛА ЭНГ КУЧЛИ?

Қарши шаҳридаги “Нуронийлар маскани”да шахмат-шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотлар қўллови билан ташкил этилган ушбу мусобақада турнирнинг шаҳар ва туманлар босқичларида ғолиб бўлган 15 оила иштирок этди.

- Таъкидлаш жоизки, бу турнир юртимизда спортни оммалаштириш, хусусан, оилалар ўртасида турли мусобақаларни ташкил этиш орқали ёш авлоднинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби мақсадларни ўзида мужассам этгани билан янада аҳамиятлидир, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг ёшлар ишлари бўйича бош мутахассиси Алишер Аҳмедов. - Энг муҳими, унинг нуфузи йилдан-йилга ошиб, уларда иштирок этаётган юртдошларимиз сони кўпайиб бораяпти. Масалан, ўтган йилда турнирнинг шаҳар ва туман босқичида 500 га яқин оила қатнашган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 700 га яқинлашди.

Мусобоқа якунида 1-ўринни Қарши шаҳридаги Махсумобод маҳалласидан Маҳмудовлар оиласи эгаллади. Кейинги ўринларни Шаҳрисабз тумани Чоршанбе маҳалласидан Аброровлар ва Муборак туманидаги Сариқ маҳалласидан Шомамадиевлар оилавий жамоалари қўлга киритди.

- Воҳамизда шахмат ва шашкага қизиқувчи оилалар кўплигидан, очиғи, роса қувондим, — дейди ғолиб жамоа сардори Шуҳрат Маҳмудов. - Муросасиз кечган мусобақада ғолиб бўлганимиздан мамнунмиз. Албатта, бундан кейин ҳам оиламиз аъзолари билан мазкур спорт турларини янада оммалаштирамиз.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА