"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЗУЛФИЯ ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Маънавият
Tipografiya

Кўрик-танлов

ЗУЛФИЯ ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШДИ

Вилоят ёшлар марказида Зулфия номидаги давлат мукофоти кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли қизлар белгиланган йўналишларда ўзаро куч синашдилар.

Танловнинг бу йилги туман ва шаҳар босқичида турли фан олимпиадалари, кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, вилоят, республика ҳамда халқаро миқёсда маълум ютуқларни қўлга киритган, мактаб, лицей ва коллежларда таҳсил олаётган, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган 2270 нафар иқтидорли қиз иштирок этди. Улардан 94 нафари бу нуфузли танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Вилоят босқичида иштирокчилар билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг фан ва таълим, санъат ва маданият соҳасидаги изланишлари, эришган ютуқлари, янги лойиҳалари, шунингдек, халқимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди билан қанчалик таниш эканликлари ҳисобга олиниб, энг муносиблари сараланди.

Вилоят босқичида муваффақият қозонган 20 нафар қиз танловнинг якуний республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратда: тадбир иштирокчилари.

 

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.