"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҲАЁT САБОҚЛАРИ

Маънавият
Tipografiya

Мутолаадан топганларим

ҲАЁT САБОҚЛАРИ

Ҳаётдан нолима. Атрофингга ақл кўзи билан қарасанг, сендан-да ночорлар борлигини кўрасан. “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қил”, дейишади-ку!

* * *

Икки дўст орасига рахна соладиган шайтоний нафсдир. Ҳатто ота билан боланинг ҳам.

* * *

Вақт – адолатли ҳакам, ширинсўз шифокор, тажрибали тарбиячи, тенгсиз куч, бераҳм жаллод...

* * *

Тушунмаган нарсангни ёзма ҳам, ўқима ҳам. Зеро, бировни алдамоқлик – ўзингни алдамоқликдир. Вақт эса ғанимат.

* * *

Бойлик – мисолиқум. Сен қумни қанчалик маҳкам ушласанг, у қўлингдан шунчалик тез тўкилаверади.

* * *

Ижодкорнинг ташқи нутқи эмас, ички нутқи равон бўлиши керак.

* * *

Ўқитувчи хоҳласа, дунёни обод қилади, хоҳласа барбод.

* * *

Ҳаётда сен ишонишинг мумкин бўлган ва ёмон кунингда аҳвол сўрайдиган яккаю ягона инсон – онанг.

* * *

Буюк Яратувчи бўлмиш Тангри таоло одамнинг ботиний ва зоҳирий дунёсини ўзи истагандек қилиб яратади. Бу иш қўлидан келадиган яна бир яратувчи – қалам аҳли. 

* * *

Тўрт нарса поёнсиздек: вақт, йўл, коинот вa она меҳри.

* * *

Бадиий адабиёт дунёсига бир кирган одамқайтиб чиқишни истамайқолади. Негаки, унда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлади. Уларда ўзингни топасан.

* * *

Ҳарқандай асов отни жиловласа бўлади. Бу чавандознинг иқтидори ва тажрибасига боғлиқ.

* * *

Тундан кейинги тонгга ишониш керак, албатта, аммо ўша тонгдан кейинги туннинг ҳам ғамини ейиш даркор.

* * *

Бу дунёнинг бири кам, уни тўлдиришга уринма. Барибир, ҳечқачон тўлмайди.                                                                                    

* * *

Ўқишни севган одам ҳарқандай шароитда ҳам мутолаа учун вақт топади.

* * *

Пешона теринг билан топганингдан ширин ва тансиқ нарса йўқ дунёда.

* * *

Нодон бўйинбоғ таққан билан доно бўлиб қолмайди. Маккада ўсган бўлса ҳам эшак – эшак.

* * *

Чархпалак сувни челагига сиққанича олади. Қолгани оқиб кетаверади. Диёнатли кишининг нафси чархпалакнинг челаги кабидир.   

* * *

Бадиий адабиёт ёлғон гапиради. Лекин ишонтиради.

* * *

Ҳақиқий истеъдод замонни ҳам, маконни ҳам тан олмайди. Агар у портласа, бутун оламни ларзага келтиради.

 

Даврон ҚЎЗИБОЕВ, қарши давлат университети талабаси