"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

КУЛ ТАГИДАГИ УЧҚУН КЎЗГА ТАШЛАНМАЙДИ

Маънавият
Tipografiya

Донишманд дунё

КУЛ ТАГИДАГИ УЧҚУН КЎЗГА ТАШЛАНМАЙДИ

Қалмоқлар – мўғулларнинг ойрот қавмига мансуб халқ. Бу миллат вакиллари табиатан самимий, эзгуликка ошно, ўзгаларга кўмакка шай одамлар. Шу билан бирга, улар сирли ва бировга сир сотмас халқ. Бу жиҳатлар қалмоқ мақолларида ҳам ўз аксини топади.

Умрнинг узуни яхши, зиёфатнинг эса қисқаси.

* * *

Фикр кўрлиги кўз кўрлигидан ёмонроқ.

* * *

Қарғани нишонга олсалар, типратиканга тегибди.

* * *

Кўп бил – кам гапир.

* * *

Кул тагидаги учқун кўзга ташланмайди.

* * *

Тушдан сўнг иссиқ бўлмас,

Ўлимдан сўнг қувонч.

* * *

Уқмаган одамга гапириш емни сигирнинг шохига тутгандай гап.

* * *

Қулоқ алдамчи, кўз - ишонарли.

* * *

Одамни бошга иш тушганда синайдилар.

* * *

Аҳмоқ одам еб-ичганини гапиради,

Ақлли одам кўриб-эшитганини.

* * *

Қўл ишласа, оғиз ҳам ишлайди.

* * *

Чироқ ўз тубини ёритолмайди.

* * *

Қиш илиқ бўлса ҳам – қиш.

* * *

Одамнинг тили тошни ҳам ёради.

* * *

Бойлик – илк бўронгача, ботир – илк ўққача.

* * *

Ёмғирдан сўнг қуёш куйдиради, ёлғондан сўнг – уят.

* * *

Бир қўлтиққа икки тарвуз сиғмас.

* * *

Бўйин кўтарса, бошнинг каттаси яхши,

Танани кўтара олса, оёқнинг кичиги яхши.

* * *

Арқон ингичка еридан узилади.

* * *

Шамолнинг охири – бўрон,

Ўйин-кулгининг охири – ғавғо.

* * *

Туҳматда ҳақиқат йўқ, ёлғонда яхшилик.

* * *

Қурбақа қанчалик сакрамасин, ўз ботқоғидан чиқолмайди.

* * *

Ўзи йиқилган гўдак йиғламас.

* * *

Бургага қарши найза кўтармайдилар.

* * *

Кўрлар юртида кўзингни юм,

Оқсоқлар юртида оёғингни судраб бос.

* * *

Йиқилган ерга суяниб ўрнидан туради.

* * *

Томчи уммонни тоширар.

* * *

Эртанги қуйруқдан бугунги ўпка яхши.

* * *

Кесилган дарахт тик турмас,

Айтилган сўз унутилмас.

* * *

Аҳмоқ қоровулдан ақлли ўғри афзал.

* * *

Ақлли билганини юрагида сақлайди, аҳмоқ эса тилида.

* * *

Товуши баланд ит қопмайди.

 

ХУРШИДА тўплади.