"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

ДАҲО ИЖОД УММОНИДАН БИР ДУРНИ ТУТМОҚ ОЛАМ ХАЗИНАСИГА ЭГА БЎЛМОҚ, ДЕМАКДИР...

Маънавият
Tipografiya

 

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

 

ДАҲО ИЖОД УММОНИДАН БИР ДУРНИ ТУТМОҚ ОЛАМ ХАЗИНАСИГА ЭГА БЎЛМОҚ, ДЕМАКДИР...

 

Миллатимиз тили ва адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккир Алишер Навоий даҳоси, мана, қарийб олти асрдан бери башариятни ҳайратга солиб келади. Одамзод ҳаётининг бирор жабҳаси, инсоният маънавиятининг бирор қирраси йўқки, буюк шоир қаламга олмаган, фикратининг нури билан ёритмаган бўлсин.

 

Айни кунларда Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан ўқув муассасалари, корхона-ташкилотларда ўтказилаётган адабий-маърифий тадбирларда буюк аждодимизнинг улкан ижодий мероси, замонлар оша эскирмас ҳикматларини ўрганиш – юксак маънавиятга элтувчи йўл эканлиги таъкидланмоқда.

 

- Буюк даҳонинг ижод уммонига шўнғиган киши агар ундан бир дурни тутса ҳамки ўзини олам хазинасининг соҳиби деб билса арзийди, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, филология фанлари номзоди Одилжон Бегимов. – Айни кунларда институтимизда ўтказилаётган навоийхонлик кечаларидан кўзланган асосий мақсад талабаларга айни фикрни сингдириш, шу орқали ёшларимизнинг Навоий ижодини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эътиборини оширишга қаратилган.

 

Х.АБДУЛЛАЕВА

 

Суратларда: институт талабалари.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.