"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

МИННАТ БЕРИЛГАН ЭҲСОННИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРАДИ

Маънавият
Tipografiya

Донолар бисотидан

МИННАТ БЕРИЛГАН ЭҲСОННИ

ЙЎҚҚА ЧИҚАРАДИ

Абу Райҳон Беруний Шарқ уйғониш даврининг буюк қомусий олимларидан биридир. У астрономия, фалсафа, математика, физика, геодезия, геология, минералогия, тарих, адабиётшунослик, таржимонлик, луғатшунослик каби соҳаларга оид кўплаб тадқиқотлар олиб борган, 150 дан зиёд бебаҳо асарлар ёзиб қолдирган. Шу билан биргаликда, Берунийнинг одоб-ахлоқ, меҳнат, илм, адолат, инсонийлик ҳақидаги қарашлари ифода этилган ҳикматлари ҳам авлодлар тарбиясида катта мазмун ва моҳиятга эга бўлиб келмоқда. Қуйида алломанинг ана шундай ҳикматларидан бир нечтасини сараладик.

* * *

Билимлилик орқали нодонлик кўтарилади, азоб-уқубат бўлган шак-шубҳа ўрнига илм натижасида аниқлик киради.

* * *

Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.

* * *

Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.

* * *

Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликнинг қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор.

* * *

Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.

* * *

Миннат берилган эҳсонни йўққа чиқаради.

* * *

Иккала даъвогар рози бўлишибди-ю, қози рози бўлмабди.

* * *

Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳақиқат ҳозир нарса.

* * *

Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.

* * *

Одамлар ўрганган, одатланган ва кўпчиликка маъқул бўлган нарсага (кўр-кўрона) қаршилик кўрсатма.

* * *

Ўз истагига эришишга тақдир ёрдам бермаган кишига маломат қилинмайди.

* * *

Одамлар ёқтирган кишилари тарафини олиб, ёмон кўрган кишиларини таъна қилишади.

* * *

Комил нарса ортиқчаликни ҳам, камчиликни ҳам қабул этмайди.

* * *

Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.

* * *

Тилларнинг турлича бўлишига сабаб — одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида бир-бирига эҳтиёж туғилишидир.

* * *

Ҳайвонларнинг табиатларида кушандаларидан нафратланиш, душмандан ўзини қўриқлаш бор.

* * *

Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади.

* * *

Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт қилинган лутф обрўни кетказади.

 

ЖАҲОНГИР тўплади.