"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

ПРЕЗИДЕНТ ЭЪТИРОФ ЭТГАН КУТУБХОНА

Маънавият
Tipografiya

Эзгу ташаббус

ПРЕЗИДЕНТ ЭЪТИРОФ ЭТГАН КУТУБХОНА

Давлатимиз раµбари Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида вилоятимиз сайловчилари билан учрашаркан, Касби туманининг Қатағон қишлоғида яшаган Холбой ота Хонқулов ташкил этган кутубхона ва бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш µақида фикр билдирганди.

Дарҳақиқат, яхшидан боғ қолади. Ҳаётини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаб, қирқ йилдан зиёд ўқитувчилик қилган, мактаб директори бўлиб ишлаган бу инсон ўз ҳисобидан ташкил этган кутубхона бугун "Ёшлар маркази" сифатида ўғил-қизлар, китобхонлар билан гавжум. Кутубхонада жамланган адабиётлар сони 20 мингдан ошади. Марказда матбуот нашрлари, барча соҳага оид қўлланмалар, жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналари, дарсликлар бор. Шу билан бирга, ўқув хоналарига компьютерлар қўйилиб, атрофлича билим, ахборотга эга бўлиш шароитлари ҳозирланган.

Эътиборга молик жиҳати, Холбой ота 70 ёшигача жамлаган китоблар сони 6 мингга яқинлашган. Шу китоблардан қишлоқ ёшлари ҳам бемалол фойдаланиши учун мўъжаз кутубхона барпо қилишга аҳд қилган. Президентимиз айтганидай, албатта, у киши ошиб-тошиб кетган одам эмасди, пенсиясини, йиққан-терган маблағини тинчгина еб ётса бўларди. Бироқ савоб ишни, кўпга наф келтиришни мақсад қилди. Умри давомида йиққан-тергани, боғидан, томорқасидан ва қарамоғидаги чорва молларидан тушган даромадлари ҳисобидан кутубхона қурди.

Қишлоқнинг деярли ҳамма кишиси ўз вақтида Холбой ота Хонқуловдан  дастлабки сабоқни олган бўлсалар, эзгу ният рўёбга чиқиб, мана ўн йилдирки, у киши яратган нурли маскандан юзлаб, минглаб кишилар баҳраманд бўлишмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

* * *

Суратларда: кутубхона фаолиятидан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.