"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 июнь, чоршанба.

ШАКСИЗ УЛАР СОҲИБИ ЖАННАТ

Маънавият
Tipografiya

ШАКСИЗ УЛАР СОҲИБИ ЖАННАТ

Аёлни эъзозлаш, унгаҳурмат кўрсатиш азалдан Шарқ халқларига, хусусан ўзбек миллатига хос юксак фазилатлардан бири бўлган. Жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосату назокати билан дунё эҳтиромига сазовор бўлган Шарқ аёллари Оврупа адабиётида поклик тимсоли сифатида улуғланади. Хусусан, инглиз адабиётида Томас Мур, Байрон ижоди, Францияда Монтескье, Волтер асарлари, Германияда Гердер, Гегель фалсафаси ва Гёте шеърияти Шарқ аёллари маънавиятини улуғловчи фикрларга бой.

Масалан: Пушкин Қуръондаги Пайғамбар аёлларига қаратилган оятлар мазмуни асосида хотин-қизларни комиллик, покликка чақирса, Гёте ўзининг "Ғарбу Шарқ девони"да Шарқ аёлларини шубҳасиз, жаннати аёллар, деб таъкидлаган. Гёте пайғамбар (с.а.в.)нинг аҳли байтларига мансуб аёллардан Ҳазрати Хадича, қизлари Фотима (р.а.)ни Биби Марямга, Қуръонда васф этилган Зулайҳога тенг мақомда кўради.

Гёте Зулайҳо, Биби Марям, Ҳазрати Хадича ва Ҳазрати Фотималарни дунё аёлларининг энг афзаллари, шак-шубҳасиз "жаннат соҳибаларидир", деб ёзган.

Мўмина аёлларга бу синов дунё,

Ёмонликни раво кўрмагай албат.

Машҳур тўрт нафар хойрун-нисо,

Шаксиз улар соҳиби жаннат.

Гёте каби қатор Оврупа адабиётининг турли вакиллари, машҳурлари ўз ижодида аёллар ҳақида ажойиб фикрларни билдиришган. Қуйида шуларнинг айримларини келтирамиз.

Ҳеч бир нарсаҳаддан ташқари ҳашамдор кийим каби аёлни кекса қилиб кўрсатмайди.

***

Хафа қилишганда босиқ бўлган, дилини оғритишганда сабрли бўлган аёл энг мукаммал аёлдир.

***

Гўзал бўлиш учун ҳамма ишни қалбни тозалашдан бошлаш зарур, агар шундай бўлмаса ҳеч қандай косметик воситалар ёрдам бермайди.

Коко ШАНЕЛЬ

***

Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.

СТЕНДАЛ

***

Аёл ғазабландими, демак, у фақат ноҳақ эмас, балки ноҳақлигини ўзи ҳам англаган.

Эрих Мария РЕМАРК

***

Уй аёл ҳаётининг чегараси эмас, маркази бўлиши керак.

Маргарет ТЭТЧЕР

***

Аёллар эркакларни кам эътиборлиликда айблашларига қарамай, улар айнан ана шундай эркакларга кўпроқ майл билдирадилар.

Оноре де БАЛЗАК

***

Гул кўп гўзал бўлса, алдамчи бўлар,

Эрта ғунча очар ва эрта сўлар.

Р.БЁРНС

***

Аёл бир вақтнинг ўзида ҳам олма, ҳам илон.

Генрих ГЕНЕ

***

Aёл подшолик қилади, аммо бошқармайди.

Делфина ЖИРАРДЕН

***

Aёл бўлиб туғилишмайди, аёл бўлиб шаклланишади.

Симона де БОВУАР

***

Aёлларни ўзимизнинг барча камчиликларимиз билан бирга қабул қилишимиз керак.

Аркадий ДАВИДОВИЧ

***

Агар сиз ҳақиқатдан аёлнинг нима ўйлаётганлигини билмоқчи бўлсангиз, унга қаранг, аммо эшитманг.

Оскар УАЙЛД

***

Aгар аёл сенинг саволингга жавоб берса - унга ишонма: агар жим турса - унданам кўпроқ ишонма.

Корнель МАКУШИНСКИЙ

***

Ўзини жуда паст баҳолайдиган аёл барча аёлларнинг баҳосини пасайтириб юборади.

Нелли МАККЛАНД

***

Аёллар шахматчилар каби - ғалаба мақсадида қурбонлик қиладилар.

Сергей СКОТНИКОВ

***

Мен учун бутун Европани яраштириш бир нечта аёлни яраштиришдан кўра осонроқ бўлар эди.

Людовик XIV

***

Эркаклар аёллар ҳақида қанчалик ёмон хаёлга бормасинлар, ҳар қандай аёл эркак ҳақида ундан баттар ёмон хаёлга боради.

Никола ШАМФОР

Манбалар асосида СОЖИДА тайёрлади.