"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

Оламшумул сиймо

Маънавият
Tipografiya

Тақдимот 

Амир Темур шахси, унинг беҳаловат кечган ҳаёти, адолат ва қатъиятга асосланган давлатчилик сиёсати  мана қарийб етти юз йилдирки нафақат туркий халқлар, балки дунё тарихчилари учун ҳам ҳамон ҳайратомуз ва туганмас мавзу сифатида қаламдан тушган эмас.

“Qashqadaryo” газетаси ижодий ишида жамоатчилик асосида ўзининг туркум мақолалари билан  фаол қатнашиб келаётган фахрий журналист, тарихий мавзуларда ёзилган “Кешнинг машҳур сиймолари”, “Буюклик йўли”, “Қашқа осмонида қўш юлдуз” асарлари муаллифи Мўмин Азизовнинг яқинда нашрдан чиққан навбатдаги китоби - “Оламшумул сиймо” ҳам бизга Соҳибқирон ва темурийлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни беради. Манбадан муаллифнинг нашримизда кейинги йилларда эълон қилинган илмий-тарихий мақолалари билан бир қаторда, ҳали сизу биз танишиб улгурмаган материаллари ҳам ўрин олган. Умуман, китобни мутолаа қилиб, ўқувчи буюк аждодимиз ҳаёти, авлодлари, маънавий мероси ҳақида билганларини янада кенгайтириб олишига ишончимиз комил.            

Таҳририят