"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 август, жума.

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Маънавият
Tipografiya

ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

Аксарият ўғри-фирибгарлар ўзини ҳаммадан ақлли ҳисоблайдилар.

* * *

Раҳбар ҳеч қандай масалани ҳал қилмайди, деган гапдан кўра, раҳбарсиз ҳеч бир масала ҳал бўлмайди, деган гап-сўз яхшидир.

* * *

Беғубору самимий инсонларнинг севги-муҳаббатидан айримлар фақат шахсий манфаати йўлида фойдаланадилар.

* * *

Огоҳу ҳушёр бўлмасанг, чумолилар ҳам оёғи остига олиб эзиб ташламоқчи бўладилар.

* * *

Танишу улфатлар кўплиги дўсту биродарлар кўплигидан далолат бермайди.

* * *

Мулкдор, мансабдор бўлиб, баъзан изтиробда яшагандан кўра, камтароналик билан завқу шавқ ила яшамоқ афзалдир.

* * *

Аксарият тадбиркорлар назоратчию текширувчилардан узоқроқ юришга ҳаракат қиладилар.

* * *

Уйида бекорчи ўтирган эркакларни энг ёмон кўрувчилар хотинларидир.

* * *

Элу халқининг тарихи, маънавий қадриятларини билмасдан, қадрламасдан халқпарварлигу ватанпарварликка даъво қилаётганларга ишониб бўлмайди.

* * *

Йўлбарсу бўрилар ҳам ўзига тегишли қиру ўрмонлар, қўйу қўзилар кўп бўлишини истайди. Инсон истаги янада кучлидир.

* * *

Хушомадгўйларга  доимо ишонишни одат қилманг, улар танқид қилувчилару бегоналардан кўра хавфлидир.

* * *

Раҳбар ходимларидан қанча узоқлашса, уларни  алдашни одат қилса, ходимлари ҳам раҳбарини янада кўпроқ алдашга ҳаракат қиладилар.

Абдишукур ОМОНОВ