"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҚАМАШИ, ЧИРОҚЧИ ВА ҒУЗОР ТУМАНЛАРИГА ЯНГИ ҲОКИМЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Расмий
Tipografiya

Навбатдан ташқари сессия

ҚАМАШИ, ЧИРОҚЧИ ВА ҒУЗОР ТУМАНЛАРИГА ЯНГИ ҲОКИМЛАР ТАЙИНЛАНДИ

13 март куни халқ депутатлари Қамаши, Чироқчи ва Ғузор туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Уларда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугун юртимизда “Инсон манфаатлари барча нарсадан устун” шиори остида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси турмуш фаровонлигини сифат жиҳатидан янада яхшилашга, юртни обод этишга қаратилган бу ўзгаришларни ҳар жабҳада, ўз ҳаёти мисолида аниқ-равшан ҳис этаяпти, ушбу улкан бунёдкорлик ишларига ҳалол меҳнати билан салмоқли ҳисса қўшаяпти.

Барча жойларда бўлгани каби Қамаши, Чироқчи ва Ғузор туманларида ҳам кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида оламшумул ютуқларга эришилди. Ҳудуд одамларининг ерга, мулкка муносабати тубдан ўзгарди, ишбилармонлик, тадбиркорлик кўникмаси ортди. Пировардида мазкур туманлар иқтисодиёти юксалди, аҳоли фаровонлиги ошди. Бироқ бугунги шиддатли давр мавжуд салоҳият ва имкониятлардан янада самарали фойдаланишни, бундан-да кўпроқ илғорлик ва ташаббус кўрсатишни, айрим ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларни тез ва самарали ҳал этишни талаб этмоқда. Тадбирларда шулар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Барча сессияларда ташкилий масалалар кўрилди.

Унга кўра, Дустмуродов Фахриддин Омонович Қамаши тумани ҳокими этиб, Азимов Рустам Журақобилович Чироқчи тумани ҳокими этиб, Кулматов Фозил Тулаганович Ғузор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Қамаши туманини бир неча йилдан бери бошқариб келган Махаммадиев Рашид Уракович, Ғузор туманига кўп йиллар раҳбарлик қилган Донаев Шомурод Холбоевич ҳоким вазифаларидан озод этилди.

Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Комилов Равшан Алимович Миришкор тумани раҳбарлигига ўтганлиги ҳақида эса аввал хабар қилинган эди.

М.ШУҲРАТОВ