"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ – ФАОЛИЯТНИНГ БОШ МАҚСАДИ

Расмий
Tipografiya

2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ – ФАОЛИЯТНИНГ БОШ МАҚСАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилди. Фармон билан мазкур хизмат зиммасига давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини, шу жумладан, жойларга сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш орқали назорат қилиш ва мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юкланди.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов вилоятимизда бўлиб, 14-15 март кунлари шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказди.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини бошлади. Улар аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Ана шундай қабулхоналар вилоятимизда, шаҳар ва барча туманларда ҳам фаолият кўрсатмоқда. Уларда самарали иш юритиш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Эътироф этиш лозимки, мамлакатимиз фуқаролари Президентимиз ташаббуси билан Халқ қабулхоналари ташкил этилишини катта мамнуният ва хайрихоҳлик билан қабул қилди. Улар бу ерга ўз дарду ташвишларини айтиш, муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўраш, таклифларини билдириш учун келаяпти.

Сайёр қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига мурожаат қилган юзлаб фуқаролар билан юзма-юз гаплашилиб, кўтарилган аксар муаммоларга жойида ечим топилди. Эътиборлиси, мазкур учрашувларда аҳоли вакиллари томонидан ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган янги таклиф-мулоҳазалар ҳам кўп билдирилди.

Президент Давлат маслаҳатчисининг 14 март куни Нишон, Касби, Миришкор ва Муборак тумани аҳолиси учун Миришкор туманидаги 18-мактабда ўтказган сайёр қабулида бўлган мурожаатларнинг аксариятида йўл қурилиши, электр энергияси, суюлтирилган газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасига оид масалалар кўтарилди.

- Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб номланишида чуқур рамзий маъно мужассам, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов. – Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда чуқур ўйланган, аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсат амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Худди шундай сайёр қабул шу куни Қарши санъат коллежида ҳам бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳри, Қарши ва Косон туманлари аҳолисининг муаммолари, уларни ўйлантириб келаётган турли масалалар ва таклифлари ўрганилиб, муҳокама қилинди. Ўртага ташланган муаммолар ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов кеча Чироқчи туманидаги Бешчашма қишлоғида жойлашган қурилиш коллежида Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб, Қамаши туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этган бўлса, Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчаси ҳудудида жойлашган агробизнес ва транспорт коллежида Деҳқонобод ва Ғузор туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганилди.

Б.САЙФИЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ вилоятимиз, шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди ва иш бошлади. Улар жойлашган манзиллар қуйидагича:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Қарши шаҳри

Ўзбекистон кўчаси

249-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 226-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

МИРИШКОР

ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Янги Миришкор шаҳарчаси

Ўзбекистон кўчаси 4-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 652-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ЯККАБОҒ

ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Яккабоғ тумани Амир Темур

кўчаси 9-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 582-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ДЕҲҚОНОБОД

ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Қорашина шаҳарчаси

Ўзбекистон кўчаси.

Телефон рақами:

(0 375) 612-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

МУБОРАК ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Муборак шаҳри

Занжирсарой

кўчаси 17-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 672-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАМАШИ

ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Қамаши шаҳри

Ихтиёр кўчаси 48-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 532-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

КАСБИ

ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Касби тумани

Муғлон шаҳарчаси.

Телефон рақами:

(0 375) 642-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

НИШОН ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Янги Нишон шаҳарчаси

Ўзбекистон кўчаси

24-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 512-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРШИ ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Бешкент шаҳри

Амир Темур кўчаси

26-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 572-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

КИТОБ ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Китоб тумани Буюк ипак йўли кўчаси 49-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 542-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ЧИРОҚЧИТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Чироқчи тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 19-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 562-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРШИ ШАҲАР

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Қарши шаҳри

Амир Темур кўчаси 187-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 225-20-15.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

КОСОН ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Косон шаҳри Мустақиллик

шоҳкўчаси 10-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 592-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Шаҳрисабз шаҳри

Равнақ кўчаси 33-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 522-10-00.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҒУЗОР ТУМАН

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ

Юридик манзили:

Ғузор тумани Ўзбекистон

кўчаси 46-уй.

Телефон рақами:

(0 375) 552-10-00.