"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ - УСТУВОР МАҚСАД

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимлигида

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ - УСТУВОР МАҚСАД

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери, депутатлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, соғлиқни сақлаш тизими масъул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сессияда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашувларда  тизимда мавжуд қатор муаммолар ва ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилиб, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига бундай ёрдамнинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Шунга мувофиқ, тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида тузилган комиссия томонидан туманларда маҳалла фаоллари билан бирга соғлиқни сақлаш тизими чуқур ўрганилиб, танқидий таҳлил асосида соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок этишиб, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдики, барча шароитлар муҳайё этилишига қарамасдан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида эмас, тиббий кўриклар, қишлоқ врачлик пунктлари, тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланишидан аҳоли норози. Бундай ҳолат тизим фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни тақозо этади.

Шунга кўра, тизим фаолияти ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда вилоятдаги қишлоқ врачлик пунктларини мақбуллаштириш бўйича ишлар амалга оширилади. Хусусан, уларнинг сони 256 тадан 101 тага қисқартирилиб, 72 та ҚВП негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилади. Мазкур поликлиникаларда аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотуви йўлга қўйилади.

Қисқартирилаётган ҚВПлар негизида янги 30 та подстанция ташкил этиш орқали қишлоқ жойлардаги тез тиббий ёрдам тармоғи кенгайтирилади. Фаолияти тугатилаётган 42 та ҚВП биноси шифокорлар учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга берилади.

Сессияда ана шу масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди ва муҳокама қилинди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўлқин Расуловнинг ахбороти тингланди.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов, Қонунчилик палатаси депутати Акмал Саидов ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Б.ЎКТАМ