"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ВАЗИФА, ИЖРО ВА МАСЪУЛИЯТ

Расмий
Tipografiya

Тадбир

ВАЗИФА, ИЖРО ВА МАСЪУЛИЯТ

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24-25 февраль кунлари вилоятимизга қилган ташрифи ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис давомида берган топшириқлари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари қатнашди.

Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошқариб борди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи давомида кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Қашқадарё вилояти ривожини ҳам янги босқичга кўтариш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этди. Шунга мувофиқ кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига муҳим топшириқларни берди.

Мазкур топшириқлар ижроси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари У.Суннатов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Қ.Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси масъул ходимлари мазкур ўрганиш натижаларига тўхталишди.

Қишлоқ хўжалиги, вилоят саноатининг янада юксалишига хизмат қиладиган лойиҳалар ижроси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи, кўп қаватли уйлар ва янги объектлар қурилиши, тижорат банклари томонидан аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида ажратилаётган кредит маблағларининг тўғри йўналтирилиши ва сарфланиши каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хато ва камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Кун тартибидаги масала муҳокамасидан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Н.ХЎЖАЕВ