"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР ВА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ НОМЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Халқ  депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОРИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР ВА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ НОМЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 41-сон, 448-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ва Косон тумани ҳокимининг таклифи бўйича географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2017 йил 10 февралдаги ВК-1-сонли хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) нинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Косон тумани ҳокимининг таклифига асосан Косон туманидаги Рудаксой қишлоқ фуқаролар йиғини номини Юксалиш қишлоқ фуқаролар йиғини деб номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ж.Усманов) вилоятдаги географик объектлар номлари кадастр ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин ҳамда белгиланган тартибда реестрга ўзгартириш киритсин.

3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Д.Турсунбаев) номи ўзгарган ва янгидан номланган Юксалиш қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг паспортларига манзиллар бўйича тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш чораларини кўрсин.

4. Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Ш.Қурбонов)га бир ой муддатда барча объектларга, жумладан, номлари ўзгармаган, янги номланган ва номлари ўзгариб қайта номланган шаҳарчалар, қишлоқлар ва аҳоли пунктларига номлари ёзилган ягона замонавий миллий дизайн асосида пешлавҳалар ўрнатилишини   таъминлаш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят молия бошқармаси (А.Шукуров) Юксалиш қишлоқ фуқаролар йиғинини қайта номлаш бўйича амалга ошириладиган ишларни қонунда белгиланган тартибда молиялаштириш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

6. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси (Ч.Раҳмонов), вилоят телерадиокомпанияси (Б.Пирматов) ва барча маҳаллий оммавий ахборот воситалари раҳбарларига:

- Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги ҳамда "Давлат тили ҳақида"ги қонунлари талабларига зид бўлган номларнинг тарғибот қилинишини ёки телевидение, радио, газета ва журналлар саҳифаларида қайд этилишининг олдини олиш ҳамда ўзгармайдиган ва ўзгарадиган географик объектлар номларини ёритиш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ижро ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Геодезия ва картография  Миллий марказига маълумот учун юборилсин.

8. Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (У.Караев) ва географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят, Косон туман комиссияси зиммаларига юклатилсин.

9. Мазкур қарор "Qashqadaryo" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг www.qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Кенгаш раиси                                               З.РУЗИЕВ

Қарши шаҳри,

2017 йил 6 апрель