"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 2017 йил 21 июль куни соат 17:00 да Қарши шаҳрида чақирилсин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги;

- Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунининг вилоятдаги ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Аллаевнинг ахборотини эшитиш.

 

Вилоят ҳокими          З.РЎЗИЕВ

Қарши шаҳри, 2017 йил 17 июль