"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТЛАРИ ТАРИФЛАРИГА МАХСУС УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТЛАРИ ТАРИФЛАРИГА МАХСУС УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда) қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ЁТ/15-04-34-11/211-2257-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ фойдаланилган ҳар 1 м3 ичимлик суви учун 20 сўм қилиб белгилансин.

3. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Азизов) вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси (Мурадов) ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Яхяев) билан биргаликда:

- беш кун муддатда ичимлик суви таъминоти тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ хизмат кўрсатувчи банкда очилган махсус ҳисобварақ (226260...)да кунлик тушум бўйича ажратиб ҳисоб-китоб қилинишини ташкиллаштирсинлар;

- 2018 йил 1 январдан бошлаб, банкларда махсус ҳисобварақ (226260...)да тўпланган махсус устама ҳақ пул умумий суммасини ҳар ойда уч марта, яъни ҳар ўн банк иш кунида (Молия вазирлиги ғазначилиги ҳ/р 23402000300100001010 Тошкент шаҳар МБ ХККМ, МФО: 00014, СТИР: 201122919 Жамғарма Ш/ҳ/в 401010860262667950100110001 СТИР: 304931516 ОКЭД: 84111-рақамли) Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида банк хизмат кўрсатиш шартномасига ўзгартириш киритсинлар.

4. Ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланиши, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмаслиги, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмаслиги инобатга олиниб, ижрога йўналтирилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими     З.РУЗИЕВ

2017 йил 26 декабрь