"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ВИЛОЯТ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2017 ЙИЛДАГИ КУТИЛАЁТГАН ИЖРОСИ ҲАМДА 2018 ЙИЛГИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг

ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2017 ЙИЛДАГИ КУТИЛАЁТГАН ИЖРОСИ ҲАМДА 2018 ЙИЛГИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 20 декабрдаги СҚ-241-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги  ПҚ-3454-сонли қарорига мувофиқ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 20 декабрдаги СҚ-241-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2017 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси (А.Шукуров)нинг ахбороти тасдиқлансин.

3. 2018 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари 1 триллион 909,9 миллиард сўм ва харажатлари 2 триллион  223,5 миллиард сўм миқдорида иловага асосан тасдиқлансин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари:

вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг даромадлари даражасини ва турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан чоралар кўрсинлар;

янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш бўйича чоралар амалга оширилишини таъминласинлар;

ижтимоий соҳага йўналтириладиган бюджет харажатларини, шу жумладан, таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш харажатларини янада кўпайтириш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича чораларни рўёбга чиқаришни ташкил этсинлар;

вилоятда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда янги юқори технологик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар илдам ривожлантирилишини таъминлашга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган таркибий ўзгартишлар дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик муҳитини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини янада юксалтиришни давом эттирсинлар;

қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўрсинлар;

бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва биринчи навбатдаги харажатларни маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида ва тўлиқ молияланишини таъминлаш бўйича ишларни давом эттирсинлар;

бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги 83/18-5-сонли қарори 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси                 З.РУЗИЕВ

2017 йил 30 декабрь     

 

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари

Т/р

Даромад турлари

Миқдори

(минг сўм)

 

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

69113881

 

2

Савдо ва умумий овқатланиш  корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

83900000

 

3

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан, кичик корхона ва микрофирмалар бўйича

70264315

 

4

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

339268872

 

5

 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи

70254999

 

6

Қўшилган қиймат солиғи

390929422

 

7

Акциз солиғи, жами

42786000

 

 

шу жумладан:

 

 

ароқ

31488086

 

коньяк

 

 

табиий вино

 

 

бошқа винолар

915000

 

шампань, газли ва вижиллаб турадиган винолар

 

 

этил спирти

 

 

таркибида 30 фоиздан ортиқ этил спирти бўлган бошқа алкоголь маҳсулотлари

 

 

таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача этил спирти бўлган бошқа алкоголь маҳсулотлари

 

 

пиво

 

 

тамаки маҳсулотлари

 

 

бензин

 

 

ўсимлик (пахта) ёғи

10382914

 

8

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

419836106

9

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

48469801

10

Юридик шахслар ер солиғи

40000000

11

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

49370001

12

Ягона ер солиғи

21800000

13

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

14

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

8800000

15

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

 

16

Давлат божи

48188727

17

Жарималар

37344079

18

ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар

23600000

 

19

Бозорлар даромадидан тушум

12100002

20

Маҳаллий йиғимлар

5280000

21

Бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ

106014156

 

22

Бошқа тушумлар

22600000

ЖАМИ

 

1909920361

 

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Миқдори

(минг сўм)

 

Харажатлар – жами

2223504856

 

1

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами

1978780620

 

 

шу жумладан:

 

1.1

Маориф

1172117960

 

- умумий таълим

1171918294  

 

иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар

1105429248 

 

- кадрлар тайёрлаш

199666  

1.2

Соғлиқни сақлаш

556523216 

 

иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар

444666221  

1.3

Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари

22736878  

 

- маданият ва оммавий ахборот воситалари

11408202  

 

- спорт

11328676  

1.4

Фан

1343816  

1.5

Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар

224803961

1.6

Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар

8612  

1.7

Ижтимоий кўникма марказлари

869539  

1.8

Иситиш қозонхоналари ва иситиш тизимларини капитал таъмирлаш

376638  

 

2.

Иқтисодиётга харажатлар

106854517  

 

шу жумладан:

 

2.1

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари

10645746  

2.2

Ободонлаштириш

76234202  

2.3

Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар

3180701  

2.4

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлимларини сақлаш харажатлари

2396143  

2.5

“Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси

11141325  

2.6

Кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш

3256400  

 

3.

Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

16303100  

4

Давлат бошқарув органларини сақлаш

46447948  

 

шу жумладан:

 

4.1

Давлат бошқарув идоралари

46447948 

5

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш

49857303

 

6

Захира жамғармаси

22014900  

7

Бошқа харажатлар

3246468  

 

шу жумладан:

 

7.1

Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бошқа муассасалар ва тадбирлар

1429974  

7.2

Қабуллар уйини сақлаш харажатлари

1816494  

 

Ижтимоий соҳа учун трансфертлар - жами

313584495  

 

шу жумладан:

 

 

- соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови

313584495  

 

 

Айланма касса маблағи меъёри

31105100