"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДА КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ЎРИНЛАР СОНИ, СОТИЛАДИГАН ТОВАРЛАР РЎЙХАТИ ВА КЎЧМА САВДО ДАВРИ КЎРСАТИЛГАН КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИ ЖОЙЛАШИШИ СХЕМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДА КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ЎРИНЛАР СОНИ, СОТИЛАДИГАН ТОВАРЛАР РЎЙХАТИ ВА КЎЧМА САВДО ДАВРИ КЎРСАТИЛГАН КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИ ЖОЙЛАШИШИ СХЕМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Туман (шаҳар)ларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари Қарши шаҳри бўйича 1-иловага, Ғузор тумани бўйича 2-иловага, Деҳқонобод тумани бўйича 3-иловага, Қамаши тумани бўйича 4-иловага, Китоб тумани бўйича 5-иловага, Косон тумани бўйича  6-иловага, Миришкор тумани бўйича 7-иловага, Муборак тумани бўйича 8-иловага, Нишон тумани бўйича 9-иловага, Шаҳрисабз тумани бўйича 10-иловага, Қарши тумани бўйича 11-иловага, Касби тумани бўйича 12-иловага, Чироқчи тумани бўйича 13-иловага, Яккабоғ тумани бўйича 14-иловага ва Шаҳрисабз шаҳри бўйича 15-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари уч кун муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган туман (шаҳар)ларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари ҳудудлардаги “Ягона дарча” марказларида ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Вилоят адлия ва давлат солиқ бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, архитектура ва қурилиш, Марказий банк бош бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома аризада кўрсатилган вақтга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали берилиши;

кўчма савдони амалга ошириш рухсатномасини олган тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиниши;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланиши;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф- ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномаси ва унинг жойлашиши тасдиқланган схема ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхалари бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектлари қисмларга ажратилиши ёки кўчирилиши ва кўчма савдо жойи зарур тарздаги санитария ҳолатига келтирилишини;

товарларнинг рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотилишини назоратга  олсин.

4. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳудудларда жойлаштирилган кўчма савдо объектларида фаолият олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилаётганлигини доимий муҳокама қилиб борсин.

5. “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК мазкур қарорнинг расмий эълон қилинишини ва www.qashqadaryo.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги Х-712/12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят  ҳокими                                        З.РУЗИЕВ

 

2017 йил 30 декабрь