"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 2018 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 2018 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 52-1-сон) 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 13 декабрдаги 1341-III сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 20 декабрдаги СҚ-241-III сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Oлий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 320-модда)нинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли ва халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йилда кутилаётган ижроси ҳамда 2018 йилги бюджет параметрлари тўғрисида”ги 123/27-5-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан:

қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз;

белгиланган солиққа тортиш объектларидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари, республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаларини қўшган ҳолда 3,2 фоиз;

маблағларни Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори тегишли иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8 фоиз миқдорида белгиланганлиги;

республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар;

юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ставкалари;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;

ягона солиқ тўлови ставкалари;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;

имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси ставкалари;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари;

жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;

ягона ер солиғи ставкалари;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақи ставкалари;

мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи компаниялар юридик шахслар учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун  тўлов миқдори;

мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг таъминоти учун ота-оналар бадал тўлови миқдорлари;

солиқ тўловчиларнинг қарзларни ундиришни мол-мулкга қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари тасдиқланганлиги;

бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар:

маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини етарли даражада сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг тегишли бюджет даромадларини шакллантириш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига маҳаллий солиқларнинг алоҳида турлари бўйича ставкаларни камайтириш ёки кўпайтириш бўйича ваколатларни тақдим этиш;

ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ва кўзда тутилмаган бошқа харажатларни молиялаштиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини ошириш белгиланганлиги;

2018 йил 1 январдан бошлаб:

а) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик   шахсларнинг даромад солиғи, жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, бозорлар даромадидан тушум, алоҳида товар ва хизматларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлардан тушумларни шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига тўлиқ;

юридик шахслар ер солиғи, юридик шахслар мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўловидан бюджетга ажратмалар, бензин-дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ, жисмоний шахслар даромадидан солиқлар бир қисмининг қолдирилиши;

б) вилоят бюджетидан шаҳарлар ва туманлар бюджетларига халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови харажатлари учун мақсадли трансферт маблағлари ажратилиши;

бунда, шаҳарлар ва туманлар бюджети даромадлар базаси кўпайишидан қатъи назар ажратиладиган мақсадли трансферт маблағлари миқдори камайтирилмаслиги;

қуйидагилар:

даромадлар прогноз кўрсаткичларининг ошириб бажарилган қисмини шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларидан вилоят бюджетига олиш;

маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатларни асоссиз қисқартириш тақиқланганлиги;

мазкур қарорнинг 33-иловасига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2019 йилнинг 1 январигача узайтирилгани инобатга олиниб ижрога йўналтирилсин.

3. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага;

маҳаллий бюджетнинг асосий параметрлари 2-иловага;

шаҳарлар ҳамда туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари 3-иловага;

шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага;

вилоят, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 6-иловага;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи ставкалари 7-, 8- иловаларга;

жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

2018 йил учун вилоят, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетлари захира жамғармаси 10-иловага мувофиқ белгилансин.

4. Шаҳарлар ва туманлар молия бўлимлари томонидан харажатлар сметаси ижроси давомида тўртинчи гуруҳ харажатларидан мақбуллаштирилган бюджет маблағлари вилоят бюджети захира жамғармасига йўналтирилсин.

5. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасига маҳаллий бюджетларга бюджетдан мақсадли трансферт маблағлари ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

6. Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси тегишли ташкилотлар билан биргаликда 1-иловага мувофиқ тасдиқланган вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриб борсин.

7. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси вилоят ғазначилик бошқармаси Марказий банк вилоят бош бошқармаси билан биргаликда 2018 йилнинг январь ойида ўтказилган операцияларни 2017 йилги маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2017 йилги маҳаллий бюджет ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операцияларни ўтказсин.

8. Туман (шаҳар)лар бюджетлари ва вилоят бюджети ўртасида харажат мажбуриятларини оптимал тақсимлаш мақсадида шаҳар ва туманлар бюджетидан молиялаштириладиган Ғузор тумани 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаб-интернати, Ғузор тумани 77-сонли ихтисослаштирилган умумий таълим мактаб-интернати, Шаҳрисабз давлат 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, Шаҳрисабз давлат 2-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, Китоб давлат 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, Китоб давлат 2-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатини сақлаш харажатлари вилоят бюджетига ўтказилсин.

9. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 январдаги Х-20/01-сонли қарори 2018 йил  1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими           З.Рузиев

Қарши шаҳри, 2018 йил 9 январь