"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июнь, шанба.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА 2018 ЙИЛДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА 2018 ЙИЛДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон, 45-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон) нинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги “Давлат кўчмас мулклари бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкаларининг ҳисоб-китоблари СБ-4-7/3-сон, АХ/08-01-32-14/29 ва 50/01-17-сонли қўшма хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳудудида 2018 йилда энг кам ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ва бошқа тегишли давлат мулкини балансда сақловчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:

ҳар чоракда камида бир марта тасарруфида бўлган давлат мулкини тўлиқ хатловдан ўтказсинлар;

тасарруфидаги фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни “Қашқадарё вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ топшириш, шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигига шахсан масъул эканлиги белгилансин;

давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бериши белгилаб қўйилсин.

4. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги “Қашқадарё вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласин.

5. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят молия, назорат-тафтиш, давлат солиқ ҳамда  ғазначилик бошқармалари ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларда текширишлар ва ўрганишлар жараёнида ижарага берилган давлат мулклари ижара маркази орқали расмийлаштирилгани ва ижара ҳақлари тўлиқ тўланганини ваколати доирасида назоратга олсинлар.

6. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририятига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

7. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги Х-708/12-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор талаблари 2018 йил 1 январдан эътиборан қўлланилади.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Аллаев зиммасига юклансин.

Вилоят хокими                                 З.РУЗИЕВ

          Қарши шаҳри,

        2018 йил 3 февраль