"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

ҒУЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎЗГАРДИ

Расмий
Tipografiya

Туман Кенгаши сессияси

ҒУЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎЗГАРДИ

Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган  муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Бу хусусда мутасаддиларнинг фикри эшитилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Боймиров Облаяр Собирович Ғузор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Туманни 2017 йил март  ойидан буён бошқариб келган Кулматов Фозил Тулаганович эса вазифасидан озод этилди.

Н.ХЎЖАЕВ