"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Расмий
Tipografiya

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5075-сонли фармонига (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 488-модда) асосан вилоятдаги бозорлар фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқроқ ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят молия ва давлат солиқ бошқармалари ҳамда вилоят “Бозорсавдо” уюшмаси таклифлари асосида бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино-иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда инфратузилмадан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Юлдашев), вилоят “Бозорсавдо” уюшмаси маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларни белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга йўналтирилишини таъминласинлар.

3. Молия ва давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сон қарори 1-иловаси 4-боби, 2-иловаси 1-боби, 3-иловаси 6-боби доирасида ишлар ташкил қилсин.

4. Туманлар ва Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг тўлиқ ундирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2853-сонли қарорига асосан деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш ишлари барча шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилишини ҳамда объектларнинг Дастурда назарда тутилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш бўйича иш ташкил қилсинлар.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 февралдаги Х-74/02-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталарида мазкур қарор эълон қилинсин.

7. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (Ў.Турдиев) мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                         З.РЎЗИЕВ

Қарши шаҳри, 2018 йил 23 февраль.