"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

15 август, чоршанба.

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Эҳтиром

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан вилоятимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимиз номидан пул мукофорти, қимматбаҳо совға ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг эсдаликлари топширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят Мудофа ишлари бошқармаси ходимлари, ёшлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари Қарши шаҳри “Шоҳбекат” маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Бех Иван Харитонович хонадонида ҳам бўлишди.

Бу ташриф у истиқомат қилаётган маҳалла аҳли учун байрамга айланиб кетди. Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган тароналар, уруш йилларида машҳур бўлган қўшиқ ва рақслар йиғилганларга завқу шавқ улашди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Сурталарда: тадбирдан лавҳалар

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар