"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ (+фото)

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ (+фото)

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятимиз марказидаги “Мотамсаро она” мажмуаси ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Бу ерда эрта тонгдан элимизнинг минг-минглаб фидойи фарзандлари хотирасини ёд этиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари жамоалари, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик ва ёшлар жам бўлишди.

Ўтганлар хотирасига чуқур эҳтиром рамзи сифатида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.