"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

МЕНИНГ ОВОЗИМ — ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ

Сиёсат
Tipografiya

Сайлов ва ёшлар

МЕНИНГ ОВОЗИМ — ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё сайлов округида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида учрашув ташкил этилди.

“Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Генрик Вистерби ва Юлия Куденеева иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятимиздан 55 минг нафардан зиёд ёш ўғил-қиз биринчи марта қатнашади. Тадбирда шундан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтириш, сайлов қонунчилиги юзасидан кенг маълумотлар беришга алоҳида эътибор қаратилди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбир орқали туман ва шаҳар студияларида жам бўлган ёшлар ҳам сайлов борасидаги ўз билимларини мустаҳкамладилар.

Тадбирда ёшлар сайловда шунчаки қатнашмасдан, ушбу сиёсий жараёнга онгли ва масъулият билан ёндашиб, ҳар бир номзод ва унинг дастури билан яқиндан танишгач, уларда илгари сурилаётган ғоялар аҳолининг мақсад ва манфаатлари ҳамда хоҳиш-истакларига қанчалик мос келишига алоҳида эътибор беришларини таъкидлашди.

- 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда илк маротаба қатнашаман, - дейди Қарши тиббиёт коллежи ўқувчиси Дилафрўз Нахшибанова. - Жонажон юртимизнинг порлоқ келажаги, унинг янада ривожи ҳар бир сайловчининг овозига боғлиқ эканлиги менда жуда катта масъулият ҳиссини уйғотади. Сайлов куни, албатта, мамлакатимиз ривожи, унинг янада тараққий этишига хизмат қилишга қодир номзодга овоз бераман.

Ж.БОЙМУРОДОВ