"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

УМУМЖАМОА ҲИСОБИДА 3-ЎРИН

Спорт
Tipografiya

Оғир атлетика

УМУМЖАМОА ҲИСОБИДА 3-ЎРИН

Жорий йилнинг 11-14 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида оғир атлетика бўйича 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, юқори ўринларга сазовор бўлишди.

Қизлар ўртасида кечган баҳсларда 36 килограмм вазн тоифасида Сетора Кўпайсинова, 44 килограмм вазнда Нигора Абдуллаева 1-ўринни қўлга киритишди.  +58 килограмм вазн тоифасида Сабрина Холмуродова 2-ўринни эгаллаган бўлса, 53 килограмм вазнлилар ўртасидаги баҳсларда  Асила Аҳмедова бронза медаль соҳибасига айланди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Суҳроб Жумабоев 42 килограмм вазн тоифасида олтин медалга эга чиқди. Терма жамоамиз вакиллари Муродбек Неъматов 56, Қурбонмурод Номозов эса 69 килограмм вазн тоифасида 2-ўринга сазовор бўлишди. Мансур Алмуродов ҳам мусобақанинг +69 килограмм вазн  тоифасидаги иштирокчилари билан куч синашиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа натижаларига кўра, вилоятимиз вакиллари кучлилар қаторидан жой олишди ва ҳам қизлар, ҳам йигитлар умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

 С.АЛЛАЁРОВА