"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

“НАСАФ”НИНГ ТЎРТ НАФАР ВАКИЛИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА

Спорт
Tipografiya

Футбол

“НАСАФ”НИНГ ТЎРТ НАФАР ВАКИЛИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА

9-27 январь кунлари Хитойда футбол бўйича навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионатда Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам қатнашади.

Яқинда терма жамоанинг мусабақада иштирок этадиган якуний таркиби эълон қилинди. Аҳамиятли томони, ушбу таркибдан “Насаф” жамоасининг 4 нафар футболчиси ўрин олган. Жумладан, ҳимоячи Азизжон Ғаниев, ярим ҳимоячилар Одил Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев ҳамда ҳужум чизиғи вакили Бобур Абдухолиқов терма жамоа таркибида Осиё чемпионатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, вакилларимиз гуруҳ учрашувларида Қатар, Хитой ҳамда Уммон футболчиларига қарши майдонга тушади.

30 январь куни эса “Насаф” футболчиларини Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги халқаро ўйин кутиб турибди. Бу баҳсда жамоамиз чемпионатнинг гуруҳ баҳсларига йўлланма олиш учун ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” клуби тўсиғини енгиб ўтиши лозим.

Ж.ҚИЛИЧЕВ