"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

“НАСАФ” БУГУН ТУРКИЯГА ЖЎНАБ КЕТАДИ

Спорт
Tipografiya

Футбол

“НАСАФ” БУГУН ТУРКИЯГА ЖЎНАБ КЕТАДИ

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “Насаф” жамоаси 9-22 январь кунлари Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришни режалаштирган. Шу мақсадда бугун клуб делегацияси Туркияга жўнаб кетади.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумдан сўнг жамоани олти нафар етакчи футболчи тарк этди. Шартномаси тугаган бир қатор футболчилар билан янги шартномалар имзоланди. Жумладан, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов, Санжар Қувватов, Игорь Голбан ва Драган Черан жамоадаги фаолиятини яна давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, Туркиядаги йиғинда яна бир нечта маҳаллий ва легионер футболчиларни синовдан ўтказиш режалаштирилган. Бир неча мавсумдан буён Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубидаги ёрқин ўйинлари билан танилган Санжар Рашидов, Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Алиев, бир вақтлар “Насаф”да ўйнаган словениялик тезкор ярим ҳимоячи Рой Рок ва яна бошқа бир нечта футболчи келгуси мавсумни “Насаф” таркибида ўтказиши мумкин.

Йиғин давомида Рўзиқул Бердиев шогирдлари бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Туркиядаги йиғиндан сўнг жамоа Қаршига қайтиб, 30 январь куни Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф ўйинлари  доирасида Иорданиянинг “Ал-Файсали” клубига қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни давом эттиради.

 

Ж.ҚИЛИЧЕВ