"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

4 УЧРАШУВДА 44 ГОЛ

Спорт
Tipografiya

Футзал

4 УЧРАШУВДА 44 ГОЛ

Тошкент шаҳридагиЁшликспорт мажмуасида аёллар ўртасида футзал бўйича XIV Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқич  учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Ўн тўртинчи бор ўтказилаётган мусобақада бешта жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Булар – “Севинч”, “Металлург-W”, “Локомотив-W”, “АГМК-W” ҳамда “Пахтакор-W” жамоаларидир.

Мусобақанинг ушбу босқичида “Севинч” қизлари бирорта рақибни аяб ўтиришмади. “Пахтакор-W”ни 10:2, “АГМК-W”ни 22:1, “Локомотив-W”ни 6:1, “Металлург-W”ни 6:0 ҳисоблари билан мағлубиятга учратган қаршилик қизлар умумий ҳисобда рақиблари дарвозасини 44 маротаба ишғол этиб, ўз дарвозаларидан атиги 4 та тўп ўтказиб юборди.

Шу билан жамоамиз дастлабки босқични муваффақиятли ўтказиб, турнир жадвалини 1-ўринда якунлади. Энди футзал бўйича XIV Ўзбекистон чемпионатининг 2-босқич  учрашувлари 2-7 март кунлари ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасидаги футзал чемпионатининг олдинги   13 та мавсумининг барча бош совринлари “Севинч” жамоасига насиб этган.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, мазкур чемпионат ўйинлари шу йилнинг 2-12 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда ўтадиган аёллар футзали бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиши режалаштирилган терма жамоамизга номзодлар танлаб олиш имкониятини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Тартиб бўйича иккинчи бор ташкиллаштирилаётган қитъа чемпионатида аёллар терма жамоамизнинг совринли ўринлардан жой олишига эътибор қаратилмоқда. 2015 йили Малайзияда бўлиб ўтган илк Осиё чемпионатида Аваз Мақсумов устозлигидаги терма жамоамиз гуруҳ баҳсларидан ўта олмаганди.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ