"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

УМИДЛИ ҲАВАСКОРЛАР БЕЛЛАШДИ

Спорт
Tipografiya

Спорт

УМИДЛИ ҲАВАСКОРЛАР БЕЛЛАШДИ

Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида воҳамизнинг 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўзбек жанг санъати ҳаваскорлари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда Ўзбек жанг санъати федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда юздан ортиқ спортчи ёш ва вазн тоифасидан келиб чиққан ҳолда баҳс олиб борди.

- Мусобақада қатнашган 65 килограммгача бўлган вазндаги 12-13 ёшли спортчи қизлар орасида биринчи ўринни қўлга киритдим, - дейди Қарши туманилик спортчи Паризода Ҳамроева. - Келгусида республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам муваффақиятли қатнашишга ҳаракат қиламан. Ниятим ўзбек спорти довруғини жаҳон узра намоён этиб, мамлакатимиз байроғини юксак кўтаришдир.

Ғолиб ва совриндор спортчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА