"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

ЁШ АТЛЕТЛАР БЕЛЛАШДИ

Спорт
Tipografiya

Кёкусинкай каратэ

ЁШ АТЛЕТЛАР БЕЛЛАШДИ

Қарши шаҳрида кёкусинкай каратэ бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада 195 нафар маҳаллий ва  Навоий, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларидан келган 45 нафар спортчи 6 вазн тоифасида баҳс олиб борди.

- Маълумки, каратэнинг ушбу тури ўзининг тезкор ва кучли зарбаларга асосланганлиги билан бошқа йўналишлардан ажралиб туради, - дейди вилоят кёкусинкай каратэ федерацияси ижрочи директори Санжар Қўйлиев.   – Сўнгги йилларда бу спорт тури ўзининг жозибадорлиги билан оммалашиб бормоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, уни 2020 йилда Япония мезбонлик қиладиган ёзги олимпиада ўйинларига киритиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда вилоятимизда кўплаб ёшлар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ўтказилган мусобақа улар орасидан энг иқтидорлиларини саралаб олиш, вилоят терма жамоасига қабул қилиш ва келгусида мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаб боришда муҳим аҳамиятга эга.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда ўз ёш ва вазн тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ