"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

“НАСАФ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҚАТАРДА ЎЙНАЙДИ

Спорт
Tipografiya

Футбол

“НАСАФ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҚАТАРДА ЎЙНАЙДИ

“Насаф” академияси  жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада 2000 йилда, 2001-2002 йилларда ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларидан иборат учта жамоа билан иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг расмий сайти орқали маълумот тарқатилди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандумга асосан Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси томонидан Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этиладиган ушбу мусобақага бу йил илк бор Ўзбекистондан ҳам футболчилар таклиф этилди.

Шунга мувофиқ, 2017 йил якунига кўра, мамлакатимизда энг яхши деб топилган “Насаф” академияси тарбияланувчилари мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ж.ҚИЛИЧЕВ